Халқаро анъанавий “ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ ФЕСТИВАЛИ” биринчи кунига старт берилди.
Кун бошидан меҳмонларни доира садолари остида кутиб олинди. Тасвирий ва амалий санъат фестивалини Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қўқон шаҳар бўлими раиси Алижон Рахимов очиб, Қўқон азалдан миллий ҳунармандчилик маскани сифатида ном қозонганлиги бу боқий қадриятлар авлоддан-авлодга ўтиб келаётганлиги, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, кандакорлик, темирчилик сингари қадимий хунармандчиликларни ёшларга ўргатиш муҳим ва долзарб масала эканлигини айтиб ўтди ...