single

ЯНГИ ЎҚУВ БИНОСИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ.

2021 йил 26  август куни Қўқон шаҳрида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги  Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабининг  қўшимча янги ўқув биносига тамал тоши қўйилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасига тўғри келган мазкур қувончли тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирок этди. 

Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нур ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16  августда қабул қилинган «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3219-сон Қарорига асосан қурилаётган 400 ўринли бино фундаментига келажак авлодларга етказиш учун вақт капсуласи жойланди.

Тадбир аввалида  қурилиш ишларига ривож тилаб, қурбонлик қилинди ва Қуръон тиловат қилинди.

«Замон билдинг» МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларини 2022 йилнинг апрель ойида якунлаш режалаштирилган.

Қўқон шаҳар ҳокими Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нурга ёшларнинг маданият ва санъат соҳасида етарли билим олишлари ва ўз иқтидорларини намоён этишларида қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор этиб, эсталик совғасини топширди. Ўз навбатида Бадиий академия раиси томонидан ҳам Қўқон шаҳар ҳокимига санъат ривожига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилиб, эсталик совғалари топширилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

19 − 9 =


Statistika

ТАКВИМ

fevral 2016
dusecho pay jushan yak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29