single

ЯНГИ 400 ЎРИНЛИ ЎҚУВ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ

28.09.2022 кун Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби фаолиятида унутилмас кун бўлди. Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан қуриб фойдаланишга топширилган янги 400 ўринли барча шарт-шароитларга эга бўлган замонавий ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нуридинов, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этдилар. Тадбирга Ўзбекистон Бадиий академияси ходимлари, тизим ташкилот муассасалари раҳбарлари, Қўқон шаҳар ва атроф-туманлардан тизим ва ташкилот раҳбарлари ташриф буюрдилар.

“Zaman building” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Турсунали Ҳамидов томонидан мактабнинг янги ўқув биносининг рамзий калити мактаб директори Элнурахон Садиковага топширилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Бадиий академияси ва мактабнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Бадиий академияси ва мактабнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди. Бинонинг расмий очилиш маросими ўтказилгандан сўнг барча меҳмонлар янги ўқув бинонинг таълим ва тарбия учун яратилган шарт-шароитлари билан танишиб чиқдилар.

Мактаб тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқитувчиларининг ижодий ишлари кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов ва ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этишди, кўргазма меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.07.2022 йилдаги “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-338-сонли Қарорининг  3-иловаси 2-банди ижроси қаратилган Қўқон шаҳрининг маданий мероси, табиати ва диққатга сазовор жойларининг рангтасвирини яратиш мақсадида халқаро пленэр ўтказилди.

Ушбу халқаро тадбирда 20 нафардан ортиқ рассомлар, бадиий таълим соҳасида таълим олаётган талаба ва ўқувчилар қаторида Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабининг тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.

10 кун давомида бажарилган ишлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов ва меҳмонлар иштирок этдилар, пленер қатнашчиларига Ўзбекистон Бадиий академиясининг сертификатлари берилди.

Янги ўқув биноси очилиш маросимининг бадиий қисмида мактабнинг мусиқий чолғучилик бўлими ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида байрам концерти бўлди. Концерт дастурида мактабнинг хор жамоаси, оркестр жамоаси, анъанавий чолғучилар ва моқомчилар, дуторчи қизлар, доирачилар ансамбллари ҳамда фортепиано ижроси меҳмонлар ва тадбир иштирокчиларига юқори кайфият ва ҳурсандчилик бағишлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nine − five =


Statistika

ТАКВИМ

fevral 2016
dusecho pay jushan yak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29